![]() |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:19) |
(14.06.2016 22:32) |
(14.06.2016 22:29) |
(14.06.2016 22:28) |
12:48 |
- Яхши қиз ! Нега ёлғиз сайр қиляпсиз? Ё кимнидир кутаяпсизми? - Мен сизни кутаётган эдим яхши йигит - Унинг бу жавобидан қалбимда нимадир узилганини хис эттим. - Қанақасига? - Шунақасига! Сиз "Бахт ороли”га кетябсиз тўғрими ? Бу орол сиз излаган оролдир. Мен эса сизнинг Бахтингизман. - Агар сиз мени Бахтим бўлсангиз бу оролда бир умр қолишга розиман - деб жавоб бердим, чунки уни шу ўтган қисқа фурсат ичида севиб қолган эдимда. У мени орол ичкарисига бошлади. Мен сўзсиз унга эргашдим. "Бахт ороли” жуда чиройли экан атрофни хайрат ила томоша қилиб, "Бахтим”ни уйига етиб келганимни сезмабман. Бизни ўрта ёшдаги гўзал бир аёл қарши олди. - Опа мен сизга айтган эдимку мени бахтим излаб келади деб! Сиз ишонмаган эдингиз. Мана у йигит - деб мени опасига таништирди. "Бахтим”ни опаси жуда хушчақчақ экан. Бироз чанқаган эдим. Чанқоғимни босиш учун сув сўрадим. "Бахтим”ни опаси эса манга қадах тўла май тутди - Узр опа мен май ичмайман. - Ўз бахтини топган йигит ичмаса ким ичади. Бу оддий май эмас. Бу Мухаббат Шароби "йигит” - дея мени ичишга ундади. Мен яна рад этмоқчи эдим, лекин: - Бахтим мен учун бир қултум ичинг - дея эркалана бошлаган "Бахтим” сабаб қадахни қўлимга олдиму, бир кўтаришда бўшаттим. Ичимда олов ёна бошлади. Ўзимни назорат қилолмай қолдим. Худди оловга мой сепган каби "Бахтим” хам аламбало қилиқлар қила бошлади. Мен уни бағримга босдим у қаршилик қилмади. "Бахтим”ни опаси шу онда менга ётоқхонани кўрсатди. Мен Бахтимни кўтарганча кўрсатилган хона томонга юрдим. Эрталаб кўзимни очсам у ёнимда йўқ эди бироқ Бахтимни опаси менга жилмайиб қараб турган экан. - Опажон синглингиз қани? - Сизга нонушта таёрлаяпти. - Мухаббат Шароби борми? Яна ичгим келаяпти опажон! - Кечаги охиргиси эди. Кўчамизни тугашида бозор бор ўша ерда сотади. - Мен хозир - дедиму кийимни эгнимга илиб бозор томонга чопдим. Бахтимни опаси эса мени қайтаришга роса уринди бироқ уддалай олмади. Шароб сотувчисидан Мухаббат Шароби харид қилиб ортимга қайтар чоғда кўчани бир чеккасида чамаси менга тенгдош эти суягига ёпишган, ерда юзтубан ётган телбанома бир йигитни одамлар бир қултим сув сўраб қилаётган ноласи эшиттим. Тўғриси унга рахмим келди. Ёнига бордим: - Илтимос. Бир қултим сув беринг биродар? - Узр. Хозир олдимда сув йўқ лекин шароб ичаверасизми? - Бир ойдан буён на овқат едим на бирор нима ичдим. Ёлвораман шароб бўлса хам майли беринг илтимос. - Мана хохлаганизча ичинг - дея унга Мухаббат Шароби тутқаздимда Бозорга йўл олмоқчи бўлганимда уни берган саволи мени тўхташга мажбур қилди. - Сиз хам бахт оролини излаб сафарга чиқиб, қирғоқдаги Бахтингизни учратибсизда биродар? - Буни қаердан билдингиз? - Эй биродар Мен хам сиз каби бахт оролини излаб сафарга чиқиб, қирғоқдаги Бахтимни учратиб, сиз менга хозир берган Мухаббат Шаробини хам ичганман. - Тушунмадим! Бу билан Мени Бахтим сизни хам Бахтиз бўлганини айтмоқчимиз менга ? - Ха шундай. Хозирда сизи Бахтиз бўлиб турган ўша гўзал Сиздан аввал мени Бахтим эди. Биринчи кунданоқ Бахтизман деб уйига бошлаган хам манга опаси билан илк маротаба Мухаббат Шаробини ичирган хам, турли мақсадлари йўлида ноз карашма ила мени бор будимни ишлатишга мажбур айлаган хам ва нихоят мени тузалмас дардга мубтало этиб шу куйга тушушимга сабаб бўлган хам ўша эканлигини айтмоқчиман. Нималар бўлаяпти ўзи Бахтимни гапларига ишонайми ё мана бу телбани хақиқатигами билолмаймай бошим қотган махалда Онажонимни гаплари ёдимга тушди. "Болам Бахтга осонликча эришилмайди буни унутма. Осонликча қўлга киритилган бахт хеч қачон сенга вафо қилмайди ва сени тубсизликка бошлайди. Машаққатлар ила етишган бахтинг эса бир умр сени олдинда бўлади ва сени бахтиёр қилади. Хаммасини бошидан ўйлай бошладим. Биринчи сухбатданоқ рози бўлгани уйига бошлагини опаси эса менга Мухаббат Шароби ичиргани ва гунохга бошлагани . . . - Биродар нималарни бунчалик ўйлаб қолдиз хали хам кеч эмас Ўз кемангизга шошилинг бу лаънати оролдан тезроқ кетинг. Акс холда уни ноз карашмалари олдида телба бўлиб мани холимга тушасиз. - Ахир ман уни севиб қолдим Бахтимдан қандай воз кечиб кетаман. - Биродар бу Фахш ороли Сиз Бахтим деяётган қиз Фохиша у билан фақат гунох ишлар қилинади. Гунохлар орасида туғилган севги хақиқий севги эмас, Гунохранг Севги бўлади. Тезроқ кетинг бу Фахш оролидан гунохлариз кўпаймасиндан. - Телба йигит шу сўзларни айтди бир икки марта қаттиқ йўталди кейин жим бўлиб қолди. Мен эса аччиқ хақиқатдан қотиб қолган эдим. Шу холда қанча вақт турдим билмадим. Ўзимга келганимда эса телба йигит индамай ерда юзтубан жим ётарди. - Рахмат сенга менга хақиқатни айтганинг учун - деб уни бағримга босмоқчи эдим бироқ . . . Энди кеч Телба йигитни жони узилган эди . . . Фахш оролини тарк этар эканман ортимга сўнги бор боқдим. Орол қирғоғида эса мени собиқ Бахтим ёлғиз сайр қилар эди . . . Беихтиёр шу сўзлар у билан бирга қолишни истаётган қалбимдан отилиб чиқди: Хайр энди Фахш оролида туғилган Гунохранг Севгим . . . ! ! ! Прикрепления: Картинка 1 |
|
Всего комментариев: 0 | |