Bozcity.Uz - Universal Portal Siz ushbu saytdan o'zingiz hohlagan ma'lumotlarni topishingiz mumkun. Musiqa, video kliplar, Rasmlar, Odnoklassniki sirlari, Hikoyalar, She'rlar, Latifalar, PHP Operatsion tizimi, HTML operatsion Tizimi, Internet yangiliklari har kungi har xil ma'lumotlardan habardor bo'shingiz mumkun. Bizdan Uzoqlashmang!!! Bu Hali Boshlanishi...
Мenu
Reklama
Top 10
                             
Реклама
Yangi Rasmlar
Bizning Savol
Оцените мой сайт

Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов

Всего голосовало: 32
Profil
Гость


Iltimos Saytdan Ro'yhatdan O'ting va O'z Profilingizga Kiring.


Rasmingiz Uchun Joy
So'ngi Izohlar
(16.06.2016 21:20)
2та талаба кизлар гаплашиб утиришибди.
-Гули учрашувга чикгим келмаяпти сен нима дейсан маслахат бер.
-Учрашувга чикишинг керак, хеч булмаса корнинг туйиб келасан

(16.06.2016 21:20)
иккита алкаш бир бирига
- хозир урнимдан туриб йуриб кетсам яна ичамиз
- йураолмасанчи
- унда тугри уйга кетамиз

(16.06.2016 21:19)
[size=8]Алло, бу циркми?
– Ҳа.
– Мен гапирувчи эшакман, мени
ишга олмайсизларми?
– Жуда яхши, айтинг-чи,
қўлингиздан нималар келади

(14.06.2016 22:32)
O’qituvchi o’quvchilardan so’rayapti:
- Bu qanaqa hayvonning skeleti?
Teshavoy darrov javob berdi:
- O’lgan hayvonniki…
biggrin

(14.06.2016 22:29)
-Ойижон дарахтдан тушириб куйинг, баландликдан куркаябман.
-Куркма углим сен дарахтдамас ердасан, Яна кимлигингни унитдингми, ахир сен жирафасан-ку...

(14.06.2016 22:28)
Birinchi sinfga birinchi kun borib kelgan o'g'lidan otasi so'rayabdi.
-Yozishni o'rgandinmi o'g'lim?
-Xa o'rgandim dada.
-Birinchi kundan yozishni o'rgatgan bo'lsa, nima deb yozding?
-Bilmadim, o'qishni o'rgatmadi

Reklama
Biz Bilan Aloqa


Statistika
Всего чел. на сайте: 4671
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Счетчики
Онлайн лист
Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0
Cегодня нас посетили
Келинойим бахтимни боғлади
20:40
Отамдан бевақт айрилганимиздан сўнг онам акам иккимизни ёлғиз катта қилди. Онамнинг чеккан азоблари менга аён. Мактабда ўқитувчилик қилишдан ташқари, тикиш-бичиш билан ҳам шуғулланарди. Шу меҳнатлари орқасидан бизни ўқитдилар, бировдан кам қилмади.

Акам олийгоҳни тугатиб ишга кирди. Мен эса институт талабаси эдим. Онам нафақага чиқди. «Энди келин олсам, бу ёғига роҳатларингни кўриб яшасам», деб орзу қиларди. Акам келин танлашни онамга қўйиб берди. Онагинам суюна-суюна келин излашга тушиб кетди. Уч-тўрт қизни суриштирди. Учрашувлар белгиланди. Наргиза исмли, мен тенги, коллежни битирган бир қиз билан бир-бирига ёқишибди. Онам соддагина аёл эди. Ҳаммани ҳам ўзимизга ўхшаган деб санаганми, қизни кўп суриштирмади…

Тўй ўтгач, келинойим билан яқиндан танишиб олдим. Сирлашгим, кўнглимни очгим, унинг ҳам мен билан яқин дугона бўлиши учун ҳаракат қилардим. Доим табассум қилиб турувчи, ҳамма гапга лаббай деб жавоб берадиган келинойимни қариндошлардан тортиб қўшниларгача яхши кўриб қолганди. Акам ҳам бахтдан сармаст эди. Онам «Бахтимга ўзим истагандан зиёда келин тушди», деб қувончлари ичига сиғмасди. Бу аслида ниқоб эканини ким ҳам билибди, дейсиз? Ширин сўзлар замирида кўнгли қоралик яширинган экан…

Бир куни ўқишдан эрта келдим. Онам қариндошимизнинг бешик тўйига кетган, акам ишда эди. Келинойим қаерда экан, деб энди уй остонасидан кираётгандим, телефонда гаплашаётгани қулоғимга чалинди.

- Ҳа, қайнонам ҳам қаергадир даф бўлди. Йўқолиб кетсин, кўришга тоқатим йўқ. Ҳм… ҳали кўрасан, дугон. Ўғлининг бошини айлантириб олганман. Ҳар кечқурун онаси кун бермаётганини айтиб, йиғлаб оламан. Аммо онасига ҳали бир оғиз гапира олгани йўқ, бу қўрқоқ. Синглиси бўлса мулойим супурги. Ҳамма уй ишларини қилдириб оламан. Нима? Йўқ, ҳали совчи келгани йўқ. Келса ҳам думини тугаман. Ҳали менга кўп керак бўлади… Охири ҳалиги жиянимга узатишга кўндирарман.

Сезиб қолмасин дея дарров ортимга қайтдим. Эшитганларим туш бўлишини жуда истардим. Онам билса, қон босими ошади, деб индамадим. Акамга айтсам, хотини билан жанжаллашиб қолишидан қўрқдим. Балки бу икки дугонанинг оддий ғийбатидир. Эҳтимол кўнглида бундай гаплари йўқдир, деб ўзимни ишонтирдим. Шу билан бу гапларни унутиб юбордим.

Келинойим доимгидек хушмуомала ва меҳрибон эди. Акам унга ўзидан кўпроқ ишонарди. Акамнинг онамдан узоқлашиб кетаётгани менга яққол сезиларди. Авваллари ишдан сўнг онам билан гаплашиб ўтиришарди. Энди эса овқатдан сўнг келинойим бирор баҳона билан уйга чақирар, шу бўйи кўринмасди. Онам акамни қалбан соғинаётганини сезардим, аммо буни билдирмасди. Икки ёшнинг бахтли эканини кўриш уларга етарли эди.

Орадан бир йил ўтди. Келинойим ҳомиладор эди ўшанда. Охирги курс эдим. Бир куни ўқишдан қайтаётгандим, қўшним имлаб қолди:

- Ҳа, Зиёдахон. Сизнинг тўйингизни ҳам бир кўрарканмиз-да. Кечаги совчилар дурустга ўхшади, нима жавоб қилдинглар? Мендан сўрашганда сени роса мақтадим…

Ҳайрон бўлдим.

- Билмасам… келгани йўқ, — дедим ийманиб.

- Вой, келинойингиз билан гаплашаётганига кўзим тушганди.

Бир вақтлар келинойим айтган ўша нохуш гаплар ёдимга тушди: «Келса, ўзим думини тугаман». Наҳотки!?

Ўйлаганларим ичимда қолиб кетаверди. Онамга келинойим менга келган совчиларни йўқотаяпти экан, деб айтишга уялдим. Аммо бунга амин бўлиш учун келинойимнинг ўзидан сўрай қолдим.

- Кеча уйга кимдир келдими? Қўшнилар кўрганмиш…

Келинойим бироз талмовсираб қолди:

- Ҳа-я… айтиш хаёлимдан кўтарилибди. Ўлсин, ўқимаган, ҳунарсиз, камбағал оиладан экан. Йўқ, дея қолдим… Ойим эшитиб хафа бўлмасинлар, деб. Ҳали сизга зўр жойлардан чиқади, Зиёдахон.

Келинойимга яна ишондим.

Олийгоҳимиздаги бошқа факультетда ўқийдиган бир йигит анчадан бери мени кузатиб юрарди. Келишган, ўзига тўқ оиладанлиги билиниб турар, жиддий ва ўқимишли эди. Дугоналаримнинг гапига кўра, кимдандир менинг манзилимни олибди. Совчи жўнатармиш…

Ўқишдан қайтаётганимда ўзи йўлимдан чиқди.

- Яхшимисиз, Зиёдахон, — деди у бироз жилмайиб. — Сизни анчадан бери кузатардим. Худди… кўнглимдаги қизсиз. Агар… йўқ демасангиз, эртага уйингизга одамларим боришади. Икки томон хўп деса, сизни учрашувга таклиф этардим. Бир-биримиз билан яқиндан танишиб олардик.

Яширмайман, бу йигит менинг орзуйимдаги инсон эди. Уялганимдан ҳеч нима дея олмадим. У сукутимни тўғри қабул қилди ва мени бекатгача кузатиб қўйди. Унинг совчиларини интиқиб кутдим. Онамга шипшиб қўйишни унутмадим. Келинойим бу сафар ҳам қайтармасин, деб уларга ҳам ўзим ёқтирган йигитдан элчи келаётганини айтдим.

Аммо… улар келмади.

Ўша йигит кўринмай қолди. Бир-икки ҳафтадан сўнг олийгоҳ ёнида учратиб қолдим. У мени кўриб, ғижингандек ўтиб кетди. Ҳайрон бўлганча қолавердим…

Барчаси бироз вақт ўтгач маълум бўлди. Йигит яқин бир дугонамга ичидагиларни айтибди:

- Зиёдахонни яхши қиз деб ўйлардим. Дугонангизга айтиб қўйинг, ўз шаънини асрасин. Ёмон йўлларда юриб, охири бахтсизликка маҳкум бўлади.

Дугонам гапга тушунмай, ойдинлик киритишини сўрабди.

- Онам совчиликка бориб, аммаларим олдида изза бўлди. Суриштирса, у қиз шарманда бўлган, йигитлар билан юриб, номусини йўқотган бир беҳаё экан, — дебди.

Дугонам мени оқлабди. Булар бўлмағур гаплигини, ким тарқатганини сўрабди. Аммо йигит айтмабди.

Буларни эшитиб, кўзларимга дунё қоронғи бўлиб кетди. Негадир келинойимдан кўргим келмасди бу туҳматни. Аммо бошқа ким айтиши мумкин? Бу сафар жим туролмадим. Онамга йиғлаб, барини айтдим. Онам ҳам ким бундай деганига ҳайрон. Мени овутадилар-у, ўзлари эзиладилар. Ахир ёшим йигирма иккида, аммо уйга бирор совчи келмади.

Барига ойдинлик киритишим шарт эди. Ким менинг бахтимни боғлаяпти, билишим керак. Уят бўлса ҳам, ўша йигитни топиб учрашдим.

- Сиздан фақат биргина нарсани сўрашга келдим. Ўша туҳмат гапларни сизларга ким айтди?

Йигит кўзларимдаги ёшни кўриб, кўнгли бўшади.

- Зиёда… Мен бунга ишонмагандим. Аммо… ўз оилангиз аъзоси айтганидан сўнг билолмай қолдим кимга ишонишни. Келинойингиз ҳеч кимга айтмаслигимиз шарти билан сиз ҳақингизда бор ҳақиқатни айтганди. Онамга ишонмай, ўзим келинойингиз билан суҳбатлашдим.

- Нима дедилар? Наҳотки, мени ёмонотлиқ қилдилар?

- Улар айтган гапларни айтишга ҳам уяламан, аммо… сиз ундай қизга ўхшамайсиз.

- Раҳмат, очиқ айтганингиз учун…

Мен бахтим учун эмас, оиламизга кириб олган илон борлигидан куйинардим. Ахир, келинойимга нима ёмонлик қилдимки, бахтимни боғласа? Керак бўлса, ҳомиладорлиги учун овқатни ҳам ўзим қилсам, кирларигача ювиб берсам, уйларни супурсам… Бу миннат эмас, оғринмай бажараман ҳаммасини. Лекин…

Онам бу гапларни эшитсалар, куйиб кул бўладилар. Шунинг учун акамга айтдим барчасини.

- Уялмайсанми келинойингга туҳмат қилгани? — деди онам тутақиб. — Қорни оғирлашиб, зўрға юрибди ўзи, сени ёмонлашдан бошқа иши йўқми? Сенга совчи келмаса, унинг гуноҳи нима?

Баттар хўрлигим келди. Акам билан тортишмай, хонамга кириб тўйиб йиғладим. Шундан сўнг бу мавзуда бошқа гаплашилмади. Келинойим эса ҳеч нима бўлмагандек кулиб юрарди.

Ўқишни ҳам битирдим. Бир куни уйга совчи келди: келинойимнинг жияни экан. Келинойим оғзидан бол томиб мақтай кетди. Акам ҳам аллақачон рози экан. Онам «ўзинг биласан», дедилар. Учрашув белгиланди. Чиқсам, кўзлари бежо, озғингина, гап-сўзлари ғалати бир йигит турибди. Сира ёқмади. Рад этдим. Аммо акам шунга берамиз, деб туриб олди. Ҳатто мендан сўрамай нон синдирилди. Онам эса икки ўт орасида, нима дейишга ҳам ҳайрон эди. Ахийри, куёвни суриштирай, деб холам билан уч кун юришди. Яхшиямки, шундай қилишибди…

- Йигит гиёҳванд экан, — дедилар йиғлаб, — рўйхатда тураркан.

Акам шахд билан келинойимга ўгирилди:

- Буни билармидинг?

- Йўғ-ей, билсам Зиёдахонга мос кўрармидим… — дедилар маъюсланиб.

Ичида бошқа нарса деб турганини фақат мен сезардим. Аммо тилимга кўчира олмадим.

Тақдирга тан бердим. Ишга киргач, шу билан овундим. Келинойим қиз туғди. Ҳаммамиз шу гўдакка хурсандмиз. Кечалари келинойимга ёрдам бериб, бешик тебратардим. Бироқ аввалгидек гаплашмасдик.

Бир куни ишдан чиқаётсам, бир пайтлар менга совчи қўйган ўша йигит кутиб турибди.

- Салом, анча бўлди кўришмаганимизга, — гап бошлади у, — сизни шунча вақтдан буён билдирмай кузатиб юргандим. Ножўя қадам босганингизни кўрмадим. Қўшнилар, устозларингиздан ҳам суриштирмадим. Онамни ишонтирдим… Менга турмушга чиқишингизни сўрайман. Агар кечирган бўлсангиз…

Туман ортидан келган қуёш мени чўчитарди. Лекин бу сафар бахтим учун курашдим. Совчилар келадиган куни келинойимни огоҳлантирмадим. Аёллар онам билан гаплашиб, нон синдиришибди. Фотиҳаландик…

…Тўйим куни онамнинг кўзларида порлаган бахтни сира унутмайман. Йигит ўзим кутгандек шаҳзода эди. Биз бугун бахтлимиз. Қайнона-қайнотам ҳам яхши инсонлар экан. Ҳали замон уйимизга янги меҳмон келадиган…

Акам ва келинойимнинг қизи - ширингина жияним бир ярим ёшга тўлгач ҳам тил чиқармади. Шифокорга кўрсатишди. Туғма гунг деган ташхис қўйилди… Келинойимнинг қилмишлари норасида гўдакка урганига роса куйиндим. Ҳомиладорлик пайтларида қанча ёлғон гапирганлар билмадим-у, аммо фарзандидан топди. Ҳозир келинойим қизининг дардида ич-этини ейди. Менга кўзи тушганида нигоҳларида афсусни сезаман. Лекин тил ёриб айтолмайди… Мен жиянимнинг тилга кириши учун келинойимни минг карра кечирганман. Нима бўлганда ҳам надоматда эканини қалбан сезаман.

Manba: Bekajon Gazetasidan




Категория: Hikoyalar | Просмотров: 589 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0





Всего комментариев: 0





Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]