![]() |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:19) |
(14.06.2016 22:32) |
(14.06.2016 22:29) |
(14.06.2016 22:28) |
13:38 |
- Баракалла, яшанглар! - деди Фарида опа. Кейин пича ўй суриб қолди. - Мен сизларга бошимдан ўтган бир воқеани сўзлаб берай, хулосани ўзларинг чиқарасизлар. Учинчи фарзандим туғилди. Боламнинг оппоқ, лўппи юзларига қараб юрагим энтикди. "Қизми?" деб сўрадим шифокордан. "Ўғил!" жавоб қайтарди у. Шу аснода болани бағрига босганича эшикка йўналди. "Ўғлимга шерик, Худога шукр", деб ўйлаб турган эдим, шифокорнинг ҳаракатидан ширин ўйларим ҳар томон тарқади. Хуллас, болам ногирон туғилган экан... Кўз олдим қоронғулашиб кетди. Назаримда, бу дардни кўтаролмайдигандек эдим. Алам устида мени узоқ қариндошга узатган ота-онамни ҳам айбдор қилдим. Аммо вақт ўтгани сари алам юки камайгандек бўлди. Ўғлимнинг ногиронлигини қабул қилдим десам, алдаган бўламан. Мен бунга кўникдим, холос. Ҳаёт давом этаверди. Орадан икки йил ўтиб қизим туғилди, энди ҳам ногирон ўғлимга, ҳам чақалоққа қараш менга оғир кела бошлади. Шунда эримнинг таклифини қабул қилдим. Ўз роҳатимни ўйлаб, қийинчиликлардан қутулиш учун... Ўғлим Алимардонни ногиронлар уйига топширдик... вақтинчага... Мадина катта бўлса, қайтариб олиб келармиз, дедик. Ўшанда сизлардек йўл тутишга иродам етмади. Меҳрим бошқаларидан кўра шу ногирон боламга кўпроқ керак, деёлмадим. Индамай рози бўлдим. Ҳеч эсимдан чиқмайди, уни олиб кетишга тайёрларканман, худди бир кўнгилсизликни сезгандек мунғайиб қолди... Олдинига тез-тез бориб турардик. Кейин зиёратлар ораси сийраклашди. Қизим катта бўлгач, ишга чиқиб кетдим. Боламни қайтариб олиб келиш, яна бир неча йиллар уйда ўтиришни хаёлимга сиғдиролмадим. Эр-хотин ишлаб уй-жой қилдик, машина олдик. Кўргани борганимизда, машинани таниб, болам, Алимардоним қандай хурсанд бўлишлари ҳали-ҳали ёдимда. Ғалати овоз чиқариб роса қийқирарди. Бир сафар борганимизда тарбиячиси: "Алимардон жуда бошқача бола! Унга меҳрим бўлакча", деб қолди. Ичимдан ғалати ўй ўтди: шу ердаги бошқа болалар қатори- да, қанақасига бошқача бўлсин?! "У ақлан заиф бўлишига қарамай, келганингизни бошқача қабул қилади. Бу ердаги кўп болаларга бунинг фарқи йўқ. Узоқроқ келмай қолсаларинг, дарвозадан кўз узмай ўтиради. Айниқса, кейинги пайтларда жуда ўзгарди. Йўлларингга ҳар доимгидан кўпроқ маҳтал. Ўғлингизни олиб кетинг, ўз уйида, ака-укалари олдида яйраб яшасин! Ахир, унинг ҳам бунга ҳаққи бор!" Бу гапларни эшитиб, бир муддат барча орзу-истаклардан воз кечиб, ўғлимни парвариш қилишни ўйлаб қолдим. Лекин кўнглимдан ўзим ҳам ишонмайдиган ёлғон ўтди: "Бошлаб қўйилган иморатни битказиб олайлик, боламни олиб кетаман". Аслида бундай иморатдан ўнтаси битса ҳам боламни олиб кетиш хаёлимга келмасди. Фақат ўзимни алдадим, ўз ҳолимча виждонимни поклаган бўлдим, холос. Орадан бир ҳафта ўтиб, ногиронлар уйи директори телефон қилди: Алимардон касал бўлиб қолибди. Дадаси билан етиб борганимизда касалхонага олиб кетиб бўлишган эди. Қанчалик шошилмайлик, ўғлимизни тирик кўриш насиб қилмади. Болам бегоналар орасида яшади, бегоналар қуршовида жон берди. Шунга ҳам олти йил бўлди. Ўшандан бери ҳар куни тонгда виждон азоби билан уйғонаман. Тунда яна ўша азоб билан олишаман. Мен қандай она бўлдим? Ўз роҳатимдан боламнинг шодлигини устун қўёлмадим. Биз катталарнинг айби билан азобда яшашга маҳкум бўлган боламнинг қисқагина умрини меҳрга, шодликка тўлдиришга нега ҳаракат қилмадим?! Қани эди, вақтни ортга қайтаришнинг имкони бўлса. Сизлар мен қилган хатони ҳеч қачон такрорламанглар... Фарида опа чиқиб кетганидан кейин эр-хотин анчагача жим ўтириб қолишди. Охири Малика тилга кирди: Ҳамманинг бир томон бўлиб олганини кўриб иккилана бошлаган эдим. Сал бўлмаса, у ердаги мутахассислар сендан яхши қарашади, деб мени ишонтиришларига бир баҳя қолди-я! Малика боласига бир муддат тикилиб тургач, уни бағрига босди: - Сендан жаннатнинг иси келяпти, сен менинг боламсан, жигарпорамсан. Она-болага бир четда қараб турган Алижоннинг кўзлари севинчдан ёшланди. У ҳам боласининг ёноғидан ўпиб эркалади. Икковлари ҳам гўдаклари ёнларида эканидан бахтиёр эдилар. |
|
Всего комментариев: 0 | |