![]() |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:19) |
(14.06.2016 22:32) |
(14.06.2016 22:29) |
(14.06.2016 22:28) |
12:28 |
Она ўғлига нимадир демоққа оғиз жуфтлади-ю, кўзларига қалқиб келган ёшни яшириш учун ошхонага ўтиб кетди. Аҳрор эса ўзини ҳақ билиб, виқор билан кўчага чиқди. Шу билан қора намозшомда уйга кириб келди. Ювиниб, кийимларини алмаштириб ошхонага кирган эди, онаси индамай олдига косада овқат қўйиб чиқиб кетди. Бироз муддат ошхонадаги сукунатни қошиқнинг косага уриши-ю, йигитнинг чапиллаб чайналиши бузиб турди. Кейин овоз тиниб, стул ортга сурилди. Аҳрор ўрнидан туриб, хонасига ўтмоқчи бўлди. Онасидан гина қилиб, ўз қарашларини маъқул топиб юрган йигит йўлакчадан ўтаётиб, онасининг деразадан ташқарига қараб тургани эътиборидан четда қолмади. Юрагида онасига нисбатан туғён ура бошлаган ачиниш ҳиссини ўжарлиги бу сафар ҳам мағлуб этди. Соат тунги ўн иккига яқинлашаётган вақтда хонасига биқиниб, компьютерда аллақандай фильм томоша қилаётган Аҳрорни онаси чақирди. «Уфф! Яна бошлайди ҳозир лекциясини». Аҳрор важоҳат билан эшик олдига борган эди, ҳар сафар қаҳрли нигоҳларини тикиб, танбеҳ берадиган онаси унга меҳр ва ачиниш ҳисси билан термилиб турганини кўриб, бўшашди. - Бу ёққа юр, — деди она ва ортига бурилиб ҳовли саҳнига чиқди. Ҳеч нарсага тушунмай турган ўғил эса онага эргашди. Чорпояга бориб, ёнма-ён ўтиришгач, онаси сўз бошлади. - Гапларингни жуда кўп ўйладим. Балки сенга керагидан ортиқ талаб қўйиб юборгандирман, аммо ҳеч бир нарсани бесабаб айтганим йўқ. Яна бир неча соатдан кейин мана бу кечани ёритиб турган ой ботади. Фараз қил, ўтган кундузимиз отанг раҳматли билан кечган бахтли кунларимиз. Бу кеча эса сен ва мен қолган тун. Бежизга отани қуёшга, онани ойга менгзашмаган. Фараз қил, эртага на қуёш чиқади, на ой кўринади. Ҳамма ёқ зимистон, шунда нима қиласан? - Ойи?! - Гапимни бўлмай тур. Ана шунда кечаси ой, кундузи офтобинг бўладиган нарсанг нима, биласанми? Бу сенинг орзуинг, мақсадинг. Уни фақат ўзинг белгилайсан. — Она ўрнидан турди. — Бу сенинг эркинг. Аммо ҳамма вақт эсингда тут: онанг балки ҳақиқатдан ҳам ёмондир, лекин отанг яхши одам эди! Аслиддин Мустафоев Manba Bekajon gazetasidan |
|
Всего комментариев: 0 | |