![]() |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:19) |
(14.06.2016 22:32) |
(14.06.2016 22:29) |
(14.06.2016 22:28) |
20:42 |
Даладан ҳаллослаганча чопиб келди-ю, юзларимга тикилди. - Мени йўқлаб йиғладингизми, ойи? — деб сўради у. Мен ҳайрон бўлдим. - Нега йиғлар эканман, болам? — сўрадим ундан. - Билмайман, «Вой, жигарим»лаб йиғладингиз-ку! «Бевақт кетган болам!» дедингиз… Унинг аҳволидан ташвишга тушиб қолдим. Балки чилла киргани учун ўзини ёмон ҳис қилаётгандир, деб ўйладим. Бироқ кун сайин ғалати гапларни гапириб, бизни баттар шошириб қўйди. У нуқул «Тушимда бегона одамларни кўряпман», дерди. Улар ўғлимизнинг ака-укаларимиш, унинг яна биздан бошқа ота-онаси бормиш… «Мен кўк дарвозали, катта уйда яшайман», дейди. Бир куни «Ростини айтинг, мен сизларнинг ўғлингизманми?» деб сўраса, анграйиб қолдим. Мен уни койидим ҳам, тушунтиришга уриндим ҳам, фойдаси бўлмади. Кунларнинг бирида у «Тушимда кўрган одамларимни топмасам бўлмайди», деб қолди. - Одам тушида кўрганларини ҳеч қачон ўнгида топа олмайди, — дедим. У эса сўзимга кирмади. «Сизлар мени тушунмайсиз!» деб хафа бўлди ва йўл тадоригини кўра бошлади. Вазиятга ойдинлик киритиш учунгина у билан бирга йўлга тушдим. Ахир, у ҳам қийналиб кетганди. Тушида кўраётган одамларнинг йўқлигига амалда ишонч ҳосил қилишини истадим. Энг ажабланарлиси, биз на манзилни биламиз, на ўша қишлоқ номини?! Буни Азизжонга айтгандим, у: - Қаерга боришни биламан, — деди ва мени қайси бир қишлоқ номи ёзилган микроавтобус томон етаклаб кетди. Негадир автобусга чиқиб ўтиришимиз билан ҳамма бизга, айниқса, Азизжонга бақрайиб қараб қолди. Ёнимда ўтирган келинчак: - Нуриддин акаларникига, таъзияга кетяпсизларми? — деб сўради. — Ўғлингиз қўшнимизнинг ўғлига жуда ўхшар экан, қариндош бўлсангиз керак? Мен ҳеч қандай Нуриддин акани танимаслигимни айтмоқчи эдим, ўғлим бош силкиб, келиннинг гапини тасдиқлади. - Уларга қўшни бўлсангиз, уйларини кўрсатиб юборинг! — илтимос қилди у келинчакдан. Бекатга етиб келгач, келин чиндан ҳам ўша одам яшайдиган уйни кўрсатиб юборди. - Ҳув анави кўк дарвоза Нуриддин акаларники… Ўғли Азизжон яхши йигит эди. Ёзда тўсатдан ўзини осиб қўйди! — деди у бошини сараклатиб. Буни эшитиб, юрагим шув этиб кетди. Ўлган боланинг исми Азизжонлиги, яна у менинг ўғлимга қуйиб қўйгандек ўхшаши юрагимга ваҳима солди. - Одам одамга шунчалар ўхшайдими, тавба! — деди аёл ёқасини ушлаб. — Нуриддин ака ўғлингизни кўрса, қувончдан юраги ёрилади. «Ўғлим тирилиб кепти», деб ўйлайди. Буни эшитиб, оёғимдан мадор қочди. Ёз чилласида ўғлим «Ойи, мени йўқлаб йиғладингизми?, «Вой жигаримлаб йиғладингиз-ку», деганларини эсладим. Юрагим гупирлаб уриб кетди. Ўғлим ўша кўк дарвозани тақиллата бошлади. - Шошма! — дея уни тўхтатдим. — Болам, сабр қил. Ҳозир дабдурустдан бу уйга кириб борсанг, уй эгалари қандай аҳволга тушади? Бояги келиннинг айтишича, сен уларнинг марҳум ўғлига қуйиб қўйгандек ўхшармишсан! Мен олдин кириб, уларга ҳаммасини ётиғи билан тушунтирай, кейин сени чақираман, — дедим. Хонадон эгалари билан танишдим. Деворга осиб қўйилган 20-24 ёшлар чамаси йигитнинг суратини кўрдим-у, қотиб қолдим. Бу менинг Азизжонимнинг сурати эди! Фарзандидан айрилиб, қадди букилган ота-онага бор гапни тушунтирдим. Фарзандларимиз икки томчи сувдай бир-бирига ўхшашини эшитиб, Нуриддин ака билан Насиба опалар ҳам ҳайрон қолишди. Азизжоним ичкарига кириши билан улар ўкраб йиғлаб юборишса бўладими?! - Шунчалик ҳам одам одамга ўхшайдими?! — деди аёл лаблари титраб. — Соғиндим-ей, сени болам! Азизжон ҳам доим айнан шу одамларни тушида кўришини айтди. Ҳатто, ёзда ўзининг «ўлими»ни ҳам тушида кўрган экан, биз эса бундан бехабармиз. Буларнинг ҳаммаси жуда ғалати, тушунарсиз ва айни чоғда қўрқинчли эди. Ниҳоят, бир нарсадан енгил тортдим. Ўғлимнинг ақл-ҳуши жойида экан. Қариндош бўлмаса-да, чеҳраси ўхшайдиган одамлар ҳақида кўп эшитганмиз, лекин улар ўртасида қандайдир кўз илғамас ришталар бўлишини билмас эканман. Шундан бери ўша оила билан борди-келдимиз бор. Ўғлим Азизжон ҳам улардан тез-тез хабар олиб туради. Manba: Bekajon gazetasidan |
|
Всего комментариев: 0 | |