![]() |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:20) |
(16.06.2016 21:19) |
(14.06.2016 22:32) |
(14.06.2016 22:29) |
(14.06.2016 22:28) |
12:20 |
Деярли барча ўқувчиларининг сўзларини эшитиб чиққан устозимиз шундай деди: - Мени Фаёз айтиб берган воқеа қаттиқ таъсирлантирди. Келинглар, ўша воқеани яна бир эсга оламиз: «Бир куни ҳамқишлоғим Эшқобил ака менга қўнғироқ қилиб қолди. «Учрашайлик, фалон жойдаман», деди. — Фаёз айтиб берган воқеа шундай бошланар эди. - Борсам, кайфияти йўқ. Сабабини билсам, Холида опа саратонга чалиниб, шифохонага тушиб қолибди. - Бирга бориб келайлик. Сен шаҳарни яхши биласан, — деди Эшқобил ака. — Кейин менга далда бўласан. У кишининг гапидан юрагим эзилиб кетди. Бирга шифохонага бордик. Холида опа юзлари сўлғин, кўзлари ичига ботиб кетган бир ҳолатда ётарди. Олдига кириб кўнглини кўтарган бўлдик. Эри — Муслим ака ёнида экан. У киши қайноқ сув олиб келаман деб чиқиб кетганида Холида опа укасига кўнглини ёрди: - Қариган чоғимда поччангни ҳам овора қилдим-да. Кунда қишлоқдан қатнайди. «Келманг», десам ҳам саҳарлаб келиб, ёнимда ўтириб олади. Кўзларига қараб, у кишига азоб бераётганимдан уялиб кетаман…» - Нима учун аёлни муқаддас дейишимизнинг сабабини янаям теранроқ англаган бўлсангиз керак? — деди устозимиз хаёлотга берилган талабаларнинг эътиборини ўзига қаратиб. — Ҳар бир нарсани ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди. Буни инкор этолмаймиз. Менинг истагим бу саволни бериб, унга жавоб олиш эмас эди. Аслида бошқа нарсани, яъни саволга савол билан жавоб беришингизни кутгандим. Нима учун биз аёлни муқаддас деймиз? Унинг муқаддас эканини ахир барчамиз биламиз-ку, тўғрими? Бундан кейин сизга кимдир шу саволни берса, сиз ҳам унга савол билан жавоб қайтаринг: «Аёлнинг муқаддас эканлигига шубҳанг борми?» Агар «Ҳа» дея жавоб берса, сиз унга шундай денг: «Унда сени аёл туққанлигига менинг ҳам шубҳам бор». Аслиддин Мустафоев Manba: Bekajon gazetasidan |
|
Всего комментариев: 0 | |