Навбатдаги мақоламиз,PHP веб дастурлаш тилида ишлатиладиган арифметик, солиштириш ва мантиқий амалларга бағишланади. Бу амаллар барча дастурлаш тилларида мавжуд бўлиб, уларнинг синтаксиси ҳам бир бирига яқин ёки бир хилдир. Шунинг учун бу амалларни бир маротаба яхшилаб ўрганиб олиш кифоя қилади, агар сиз маълум вақтлардан сўнг бошқа бирор дастурлаш тилини ўрганмоқчи бўлсангиз,китобнинг бу номли бетларини ташлаб кетишингиз мумкин. Умуман олганда барча дастурлаш тилларининг асоси бир хил, фақатгина у операторларниг ёзилиш синтаксиси бир биридан фарқ қилиши мумкин.
Барча дастурлаш тилларида бўлгани каби, php дастурлаш тилида ҳам стандарт арифметик амаллар мавжуд, яъни янги бир алоҳида ўрганиб чиқадиган амал йўқ. PHP да қуйидаги арифметик амаллар бор:
a+b– қўшиш амали
a-b – айириш амали
a*b – кўпайтириш амали
a/b – бўлиш амали
a%b – қолдиқ, яъни а ни bга бўлгандаги қолдиқ
$a++($a—, —$a, ++$a) – a ўзгарувчини биттага ошириш(камайтириш).
Қуйидаги “$a++” ва “++$a” амалларига мисол келтирамиз: $a = 5; Echo $a++; //жавоб 5, а ўзгарувчи қиймати 6 $a = 5; Echo ++$a; //жавоб 6, а ўзгарувчи қиймати 6
Агар ўзгарувчидан кейин “+” белгиси мавжуд бўлса, олдин бажарилаётган амал(мисолдаэкранга чиқариш амали) тўлиқ бажариб олинади, сўнг қиймат биттага оширилади.
Агар ўзгарувчидан олдин “+” белгиси мавжуд бўлса, олдин ўзгарувчи биттага оширилади, сўнг амал(оператор, буйруқ) бажарилади. Яъна бир мисол кўрамиз: $i = 99; $k =9; $m=56; Echo $i++/$k++ — ++$m; // натижа -46
Навбат солиштириш амалларига. Бу амаллар ўзгарувчиларни бир бирибилан ёки бирор қийматбилан таққослаш жараёнида зарур бўлади. Бу амаллар сиз учунқийинчилик туғдирмайди, чунки бу амаллар барча дастурлаш тилларида ишлатилади, ҳаттоки математика курсларида ҳам мавжуд. Келинг уларни бирин кетин қайтариб чиқамиз.
a===b - “a“ ва ”b” ўзгарувчиларнинг қиймати ва типи бир хил бўлса
a==b - “a“ ва ”b” ўзгарувчиларнинг фақат қиймати бир хил бўлса
a!=b(a<>b) - “a“ ва ”b” ўзгарувчиларнинг қиймати тенг бўлмаса
a - “a“ ўзгарувчи, ”b” ўзгарувчидан кичик бўлса
a>b - “a“ ўзгарувчи, ”b” ўзгарувчидан катта бўлса
a - “a“ ўзгарувчи, ”b” ўзгарувчидан кичик ёки тенг бўлса
a>=b - “a“ ўзгарувчи, ”b” ўзгарувчидан катта ёки тенг бўлса
a!==b - “a“ ва ”b” ўзгарувчиларнинг қиймати ва типи бир хил бўлмаса
Мисол кўрамиз: If ($a>$b) echo “a катта b дан”; else echo “a кичик b дан ”;
Давом этамиз, мантиқий амаллар. Бу амаллар гуруҳ-гуруҳ амалларни солиштириш учун ишлатилади, яъни бир вақтнинг ўзида бир неча амаллар текширилади. Мантиқий амаллар қуйидагилар:
!a – рост агар, а ёлғон бўлса
a&&b – ва мантиқий амали. Рост агар а ва b рост бўлса
a||b– ёки мантиқий амали. Рост агар а ёки b рост бўса
Мисол If($a>$b)&&($b>$c) echo “бир вақтнинг ўзида a катта b дан, b катта c дан”; else echo “мантиқий амал бажарилмади”;
Manba: Nuriston.lark.ru
|